ФАРҒОНАДА ҚЎШАЛОҚ ТАДБИР
Бугун Фарғона шаҳрида вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тасдиқланган медиа-режага асосан, “Дала четлари ва зовурлар атрофидаги ҳудудлардан самарали фойдаланиш мақсадида турли мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш” мавзусига бағишланган пресс-тур бўлиб ўтди.
ГУЛГА ТЎЛГАН АНДИЖОН
Бугун Андижон шаҳрини кезсангиз ажиб гўзаллик, такрорланмас манзаралар гувоҳи бўласиз.Шаҳар кўчаларида ястанган павлония дарахтлари бир текис гуллаган. Уларнинг чиройи нафақат юртдошларимиз, балки узоқ-яқиндан келган меҳмонларни ҳам мафтун этмоқда.
ТОҒ ДАРЁЛАРИ ХАВФ ОСТИДА
Бугун курраи заминда юз бераётган глобал исиш нафақат тоғли ҳудудлар ландшафтини ўзгартирибгина қолмай, балки табиатнинг кўзга кўринмас, лекин ниҳоятда муҳим таркибий қисми – тоғ дарёларининг ноёб микроорганизмлар экотизимларига ҳам таҳдид сола бошлади.
ҚУШЛАР БИЗНИНГ ДЎСТИМИЗ
Дунёда ҳар йили 1 апрель – Қушлар куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан Андижон вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг шаҳар ҳамда туман бўлими инспекторлари умумтаълим муассасалари, олий ўқув юртларида ёшлар билан қатор учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказдилар.
ТАРАҚҚИЁТ ВА... ТАНАЗЗУЛ
Кишилик жамияти ўз тараққиёти давомида она табиат бағридаги барча унсурларни ўз манфаати учун йўналтира олди. Бу неъматлар хоҳ ер усти ва ости, чексиз денгиз ва уммонлар бағри ва ёки кўкда бўлса-да, одамларнинг ўлжасига айланди.
ТАБИАТ ҲИМОЯСИ – МУҚАДДАС БУРЧ
Табиатни асраб-авайлаш, унинг табиий ва моддий бойликларидан оқилона фойдаланишга эришиш нафақат мутахассислар, балки ҳар бир юртдошимизнинг инсонийлик бурчи ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 19 март куни имзоланган тегишли қонун билан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвони таъсис этилди.
ЎРМОНЛАР – ИМКОНИЯТ ДЕМАКДИР
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Она сайёрамизда юзага келган “иссиқхона эффекти” сабаб яқин ўн йиллар ичида кўплаб ороллар ва орол давлатлар сув остида қолиши мумкин. Антарктида, Арктика ва Гренландия музликларининг эриши натижасида жаҳон океанларининг суви аста-секин исийди ва сатҳи сезиларли даражада кўтарилиб боради.
МИНГ ДАРДГА ДАВО НЕЪМАТ
Табиат бағрида инсонлар учун кўплаб фойдали неъматлар учрайди. Улардан бири бетакрор мўъжиза — асалдир. Бу табиий маҳсулот ёқимли ҳиди, ширинлиги, минг дардга шифо эканлиги билан қадрланади. Чунки асалнинг таркибида инсон организми учун ниҳоятда фойдали ва шифобахш бўлган юздан ошиқ модда — ферментлар, минерал тузлар, микроэлементлар, органик кислоталар, витаминлар мавжуд.
КИТЛАРНИНГ УМРИ ҚИСҚАРМОҚДА
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳайвонот оламининг энг йирик вакилларидан бўлмиш китлар икки юз йилгача яшаши мумкин. Афсуски, одамлар томонидан уларни йиллар давомида тартибсиз овланиши, денгиз ва уммонларнинг ифлосланиши натижасида бу муддат тобора қисқариб боряпти.
ДАСТУР МУҲОКАМАСИ ҚИЗҒИН
Маълумки, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, муҳокама қилиш учун кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинди. Айни дамда кўплаб юртдошларимиз бу борадаги ўз фикрларини билдиришмоқда.
ХАЛҚ ИШОНЧИ ЮКСАК МАСЪУЛИЯТ
Эндиликда тарихдан жой олган 2024 йил мен учун ғоят масъулиятли бўлди. Бир эмас икки марта маҳалладошлар ишончига сазовор бўлдим. Даставвал май ойида “Тошқин” маҳалла фуқаролар йиғинига раисликка муносиб кўришган бўлса, октябрь ойида Ўзбекистон Экологик партиясидан 20-Хожитоли сайлов округи депутатлигига номзодимни илгари суришди ва халқ депутатлари туман Кенгашига депутат қилиб сайлашди.
БЕБАҲО БОЙЛИГИМИЗ
11 январь қўриқхона ва миллий боғлар куни. Бугун мамлакатимиздаги мавжуд муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизими Она табиатни асл ҳолича сақлаб қолиш, унинг бетакрор гўзаллиги ва табиий ресурсларини келажак авлодга шундайлигича етказишда муҳим ўрин тутади.