ҚОРОНҒУДАГИ ШАРПАЛАР
Табиатни муҳофаза қилиш барчанинг бурчи. Лекин, орамизда бу масъулиятни буткул унутиб аксинча йўл тутаётганлар борки, уларни инсофга чақиришнинг ўзигина камлик қилади. Негаки, атроф-муҳитга нисбатан содир этилган ҳар қандай ҳуқубузарлик, жиноят жазосиз қолмайди.
САДА — КЎРКАМ ВА ФОЙДАЛИ ДАРАХТ
Ўзбекистон флораси ранго-ранг ўсимликлар ва дарахтларга бой. Уларнинг аксарияти ўзининг ташқи кўриниши, табиатда тутган ўрни билан бир-бирини такрорламайди. Шаҳар ва қишлоқлар, чўл ва даштлар, тоғлар ва пасттекисликларда ўсувчи, тўқайзорлар ва қамиш ўрмонларини ташкил қилган, гўзал кўллар ва дарёлар бўйидаги турфа ўсимлик ва дарахтлар ўзгача чиройга эга. Улардан бири — Сада дарахти ҳам алоҳида
МАФТУНКОР МАНЗИЛЛАР
Она табиатимиз чексиз мўъжизаларга бой. Унинг бири-биридан гўзал, мафтункор манзиллари борки, у ҳар қандай одамни ўзига ром этади. Бу ҳудудлар асрлар давомида инсонларнинг севимли зиёратгоҳига айланган. Уларнинг аксарияти ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.
ҲАМЖИҲАТЛИК САМАРА БЕРМОҚДА
Бугун жаҳон айвонида юзага келган мураккаб геосиёсий вазиятда экологик муаммоларга қатор ечимлар бор. Улардан бири ва энг муҳими тоза ҳаво манбаи бўлган дарахтзорларни кўпайтириш, мавжудларини асраб-авайлаш масаласидир. Бу мақсадда мамлакатимизда аллақачон амалий ишлар бошлаб юборилди. Уларнинг асосида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси турибди.
БУТУНЖАҲОН АТРОФ-МУҲИТ КУНИ НИШОНЛАНДИ
1972 йилда глобал саноат жадал ривожланаётган бир пайтда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан ҳар йилнинг 5 июнь санасини "Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни" сифатида нишонлаш ҳақида қарор қабул қилинди. Бундан мақсад халқаро ҳамжамият эътиборини экологик муаммоларни бартараф этишга қаратилганди.
ГУЛЛАР ВА ҚУШЛАР БАЙРАМИ
Фарғона Вилоятининг Бувайда туманида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан “Гуллар ва қушлар байрами” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда барча туман - шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказлари, вилоятдаги умумтаълим мактаблари, бир қанча корхона ва ташкилот вакиллари фаол иштирок этдилар.
ПОКЛИК ҚУТ-БАРАКА, СОФЛИК ФАЙЗ КЕЛТИРАДИ
Барча тирик жонзотларга ватан бўлган Она табиат нақадар гўзал, мафтункор ва беқиёс. Бири-биридан чиройли водийлар, қир-адирлар, олисларга чўзилган текисликлардаги ям-яшиллик, уммону-денгизлар бағридаги ҳаёт манзараси соф табиатнинг буюк санъат асаридир. Уни фақатгина асраш, маънавий завқ олиш керак. Негаки, поклик қут-барака ва файз омилидир.
ЭЛГА ХИЗМАТ – АСЛ САОДАТ
Ҳар ким бахтни турлича тушунади. Халқ депутатлари Норин тумани Кенгаши депутати, табиат муҳофазасининг ҳақиқий жонкуяри, Ўзбекистон Экологик партиясининг тиниб-тинчимас фаолларидан бири Ойбек Ҳайдаров ўз бахтини элга хизмат қилиш, юртдошлар дуосини олишда деб билади.
БУРЧИМИЗНИ УНУТМАЙЛИК!
Тириклик оламини ўз ичига олган табиатнинг неъматлари беқиёс. Ундан оқилона фойдаланиш ҳаётимизни гўзаллаштирса, қадрига етмаслик бошимизга тушадиган кўргуликларнинг омили бўлиши ҳам шубҳасиз. Шу боис, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи бугун инсоният учун глобал, кечиктириб бўлмайдиган вазифага айланган.
ТАБИАТ – ЧЕКМАСИН АЗИЯТ
Маълумки, ҳар йили 5 июнда дунё ҳамжамияти Халқаро табиатни муҳофаза қилиш кунини нишонлайди. Андижон вилояти экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари эса бу сана олдидан ўзларининг фаолиятини сарҳисоб қиладилар. Тан олиш керак, таҳлиллар нафақат соҳа ходимлари, балки ҳар бир юртдошимизни огоҳликка чорлайди.
ҲИНДИСТОНДА ЖАЗИРАМА ЁЗ
Якунланган ҳафтада Ҳиндистонда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилди. Мамлакат пойтахти Янги Деҳлидаги термометрлар 49,9 даража иссиқни қайд этди. Бу ўз навбатида шаҳарда яхшигина сув танқислигига сабаб бўлди.
АМИРЛИКЛАР ПЛАСТМАССА ИДИШЛАРДАН ВОЗ КЕЧМОҚДА
Бирлашган Араб Амирликлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги 2024 йил июнь ойидан бошлаб Абу-Дабида бир марталик пластик маҳсулотлар таъқиқланишини эълон қилди.