Жараён

ТАБИАТГА ЭЪТИБОР – ЖАМИЯТГА ЭЪТИБОР

ТАБИАТГА ЭЪТИБОР – ЖАМИЯТГА ЭЪТИБОР

Она табиат муҳофазаси, унинг неъматларидан оқилона фойдаланиш, асраб-авайлаш бугун давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан бирданига соҳага доир қатор қонуний ҳужжатларнинг имзоланиши фикримизнинг яққол далили бўла олади.

СУВ – ҲАЁТ МАНБАИ

СУВ – ҲАЁТ МАНБАИ

Бугун курраи заминимизда “Бутунжаҳон сув ресурсалари куни” нишонланмоқда. Мазкур сана Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 1993 йилда таъсис этилган ва шундан бери дунёда чучук сув муаммосига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Негаки, тобора камайиб бораётган обиҳаёт барча тирик организмларнинг мавжудлиги, инсониятнинг тўкис яшаши, қишлоқ хўжалиги ва саноат учун муҳимдир.

МАҲАЛЛА – ИСЛОҲОТЛАР МАРКАЗИ

МАҲАЛЛА – ИСЛОҲОТЛАР МАРКАЗИ

Халқимизда азалдан маҳаллани Ватаннинг асоси, таянчи деб билишади. Негаки, барча эзгу ташаббуслар аввало шу манзилдан бошланади. Кейинги йилларда мамлакатимизда маҳаллага янада кучлироқ эътибор қаратилишининг сабаби ҳам шу. Хусусан, жорий – “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”да бу борада қатор ижобий ўзгаришлар кутилмоқда.

НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ САМАРАСИ

НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ САМАРАСИ

Aндижон вилояти экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари алоқадор ҳуқуқ тартибот идоралари билан ҳамкорликда вилоятимизнинг шаҳар ҳамда туманларида белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлаш ҳолатларининг олдини олиш мақсадидаги назорат тадбирларини олиб боришяпти.

ОЗОН МУАММОСИ  – ЗАМИН МУАММОСИ

ОЗОН МУАММОСИ – ЗАМИН МУАММОСИ

Йигирманчи асрнинг сўнгги ўн йиллиги инсониятга озон қатламининг емирилиши, озон туйнукларининг пайдо бўлиши хавфини тақдим этди. Ўзининг ноёб табиати, бошқа сайёралардан фарқли ўлароқ одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликлар ҳаёти учун мос бўлган она заминдаги экотизимга жиддий таъсир ўтказувчи бу муаммо ҳозирда глобал аҳамият касб этмоқда.

ОСМОНИМИЗ МУСАФФО БЎЛСИН!

ОСМОНИМИЗ МУСАФФО БЎЛСИН!

Бугун курраи заминдаги долзарб муаммолардан бири бу – атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унга ташланаётган тутун ва зарарли газлар миқдорини кескин камайтириш ҳисобланади. Тўғри, бу борада қатор амалий тадбирлар бажариляпти, лекин уларнинг салмоғини янада ошириш, самарадорлигини кучайтириш талаб этилади.

КЕЛАЖАК  ОЛДИДАГИ МАСЪУЛИЯТ

КЕЛАЖАК ОЛДИДАГИ МАСЪУЛИЯТ

Табиат муҳофазаси бугун дунё миқёсидаги долзарб вазифалардан бири. Мамлакатимизда, хусусан, Фарғона вилоятида мазкур масала янада муҳимроқ аҳамият касб этган. Негаки, гўзал водийнинг дурдонаси бўлган Фарғона табиати ўзининг бетакрорлиги, кўркам манзаралари, обод манзиллари билан алоҳида ажралиб туради.

ТАБИАТ ҲИМОЯСИ – ЖАМИЯТ ФОЙДАСИ

ТАБИАТ ҲИМОЯСИ – ЖАМИЯТ ФОЙДАСИ

Андижон вилояти экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармасида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон ҳўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида 2025 йил давомида амалга оширилган тадбирлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бажарилган ишлар билан бир қаторда баъзи муаммо ва камчиликлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

БИЛИМДОНЛАР БЕЛЛАШУВИ

БИЛИМДОНЛАР БЕЛЛАШУВИ

Андижон шаҳрида шаҳар экология ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида “Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?” республика танловининг саралаш босқичи ўтказилди. Унда биринчи сектордаги ўндан зиёд мактаб жамоалари фаол иштирок этдилар.

МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ  ЖОНИВОР

МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ЖОНИВОР

Фарғона водийси Ўзбекистоннинг табиий ва биологик жиҳатдан муҳим ҳудудларидан бири ҳисобланади. Ҳайвонот дунёсининг мазкур ҳудудда сақланиб қолган нодир вакилларидан бири ҳисобланган қалқонли гекконча – (Alsophylax loricatus) сўнгги йилларда йўқолиб кетиш хавфи остида қолмоқда.

“ЯШИЛ МАКОН” – ЕЧИМ ВА ИМКОН

“ЯШИЛ МАКОН” – ЕЧИМ ВА ИМКОН

Бугунги асосий экологик муаммо – атмосфера ҳавосининг ифлосланишида она заминнинг табиий фильтри бўлган ўрмонларнинг кескин камайиб кетганлиги бош сабаб. Чунки, дарахтлар аввало чангни, тутун ва ҳаводаги бошқа газларни зарарсизлантиришда муҳим ўрин тутади. Кейинги йилларда ўрмонларни кескин қисқариши нафақат табиатга, балки инсоният келажагига ҳам жиддий хавф соляпти.

ТАДБИРЛАР МАВСУМИЙ БЎЛМАСЛИГИ ЛОЗИМ

ТАДБИРЛАР МАВСУМИЙ БЎЛМАСЛИГИ ЛОЗИМ

Бугун мамлакатимиздаги экологик вазият жиддий ҳолатга келган. Атмосферанинг ифлосланиши ортидан аҳоли орасида касалликлар кўпайди, ҳаводаги чанг ва тутун миқдори кун сайин ортиб боряпти. Афсуски, бунда нафақат ташқи таъсирлар ва антропоген омиллар, балки ҳамюртларимизнинг эътиборсизлиги ҳам бор.