Blog

БАЛИҚЛАР ДАРЁГА ҚАЙТАРИЛДИ

БАЛИҚЛАР ДАРЁГА ҚАЙТАРИЛДИ

Балиқ етти хазинанинг бири. Ундан мазали таом тайёрланади. Шу боис кўпчилик уни севиб истеъмол қилади. Унга нисбатан эҳтиёж кучли бўлганлиги боис нафақат табиий сув ҳавзаларидан овланади, балки сунъий кўлларда ҳам катта миқдорда етиштириб келинади. Аммо, ҳамма балиқни ҳам овлаш мумкин эмас. Улардан бири “Туркистон мўйловдори” ҳисобланади.

САЙҒОҚЛАР МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ҲАЙВОНЛАР

САЙҒОҚЛАР МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ҲАЙВОНЛАР

Бугун табиатда йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонлар орасида сайғоқлар муҳофазаси алоҳида эътиборга олинган. Шу боис ҳар йили 27-29 апрель кунлари “SOS sayg’oq” – сайғоқларни муҳофаза қилиш кунлари сифатида нишонланади. Сайғоқлар бугунги кунда — Ўзбекистон Қизил китоби ва Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг (IUCN)) Қизил рўйхатига киритилган.

КУНИМИЗ КАМЕРАЛАРГА ҚОЛДИ(МИ?)...

КУНИМИЗ КАМЕРАЛАРГА ҚОЛДИ(МИ?)...

Инсонлар тириклик оламининг энг олий вакили сифатида тафаккур, ақл ва фаросатга эга. У ўз ҳатти-ҳаракатини бошқара олади, ҳар бир ишнинг оқибати, фойда ёки зарари хусусида мушоҳада юритади. Лекин, баъзи ҳолларда билиб туриб тартибни, ҳаттоки қонунни бузиши мумкин ва масъулиятдан қочиш учун бу ҳолатни яширишга ҳам уринади.

ЙЎЛЛАР – ОБОД  МАНЗИЛЛАРГА ЧОРЛАР

ЙЎЛЛАР – ОБОД МАНЗИЛЛАРГА ЧОРЛАР

Халқимизда қарс икки қўлдан чиқади, деган нақл бор. Бунда маълум бир воқеликка икки томондан назар солиш тушунилади. Бугун мамлакатимиз иқтисодиётининг қон томири ҳисобланган йўллар сифати, уни асраш, унумли фойдаланиш хусусида ҳам шу сўзни айтиш мумкин.

АСОССИЗ МИШ-МИШЛАРГА ИШОНМАНГ!

АСОССИЗ МИШ-МИШЛАРГА ИШОНМАНГ!

Ижтимоий тармоқларда Андижон туманининг “Дўнг қишлоқ“ маҳалласида ярим асрлик тарихга эга садақайрағоч эътиборсиз қолдирилгани, бунинг натижасида у қуриб бораётганлиги ҳақида асоссиз маълумотлар тарқалди. Аслида эса бу дарахт гуркираб ўсиб турибди ва у доимий тарзда мутахассислар назоратида.

ЗАМИН – ЗАР,  УНИ ҚАДРЛАГАН – ЗАРГАР

ЗАМИН – ЗАР, УНИ ҚАДРЛАГАН – ЗАРГАР

Она заминимизнинг ҳар қаричи тиллога тенг. Уни қадрлаган, авайлаган, ўз ўрнида, самарали фойдалана олган инсон тенгсиз бойликка эга бўлади. Ер унга ўз саҳоватини, неъматларини аямайди. Шу маънода Андижон туманидаги “Бўтақора ёғдуси” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Бахтиёржон Маҳкамовни заминни қадрлаган заргарга қиёслаш мумкин.

БУГУН – ХАЛҚАРО ЕР КУНИ

БУГУН – ХАЛҚАРО ЕР КУНИ

Барча тирикликка Ватан бўлган курраи замин – Она ер асрлар давомида инсониу-жонзотларни ризқу рўз билан таъминлаб келади. Унинг бағридаги турфа неъматларнинг барчаси эса пировардида энг олий жонзот – Инсон манфаатлари учун хизмат қилади. Шу боис, уни асраб-авайлашимиз, қадрига етишимиз, ардоқлашимиз зарур. Шу маънода ҳар йилнинг 22 апрелида бутун дунёда “Халқаро Ер куни” нишонланади.

ЕР – БЕБАҲО БОЙЛИК

ЕР – БЕБАҲО БОЙЛИК

Ерни севган, уни ардоқлаган, меҳр берган инсон борки, асло кам бўлмайди. Улардан бири – Марҳамат туманидаги “Бунёдкор люкс” фермер хўжалиги раҳбари Шербек Тўйчиев қишлоқ фарзанди бўлгани боис ёшлигидан далада суяги қотди, деҳқончилик илмини пухта эгаллади. Натижада бугун элга хизмат қилишдек катта шарафга сазовор бўлди.

ТАНЛОВ ҚИЗИҚАРЛИ ЎТДИ

ТАНЛОВ ҚИЗИҚАРЛИ ЎТДИ

Бугун табиатни асраш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида экологик маданиятни шакллантириш долзарб масала. Ўзбекистон экологик партияси Мингбулоқ туман Кенгаши ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган “Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?”мавзусидаги кўрик- танлови ана шу мақсадга хизмат қилади.

ТАШРИФ  ВА МАСЪУЛИЯТ

ТАШРИФ ВА МАСЪУЛИЯТ

Давлатимиз раҳбарининг Андижон вилоятига галдаги ташрифи вилоятимиздаги ҳар бир соҳа вакиллари, халқимиз учун янги марралар, буюк мақсадлар сари йўл очгани табиий. Негаки, юртбошимиз жойларда эришилган ютуқларни эътироф этиш баробарида янги таклиф ва ташуббуслари билан андижонликларга қўшимча масъулият юклади.

ФОЙДАЛИ АНЖУМАН

ФОЙДАЛИ АНЖУМАН

Фарғона давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фарғона давлат университети, Фарғона вилоят прокуратураси ҳамда вилоят экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси билан ҳамкорликда "Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда соҳалар уйғунлигини таъминлаш масалалари" мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

ТОҒЛАР БАҒРИДАГИ ПИКНИК

ТОҒЛАР БАҒРИДАГИ ПИКНИК

Фарғона вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан вилоятидаги экофаоллар Кенгаши аъзолари учун Сўх туманига саёҳат ташкил этилди. Иштирокчилар тоғлар бағридаги эътиборга лойиқ манзилларда бўлдилар, халқаро экологик билимлар куни тадбирларида қатнашдилар.