Blog

ТАБИАТСЕВАР ОНАХОН

ТАБИАТСЕВАР ОНАХОН

Бугунги ёз жазирмаси ҳар қандай кишини қийнаб қўяётгани бор гап. Хусусан, бошқа тирик жонзотлар ҳам бу иссиқда емиш ва сув истаб сарсон бўляпти. Ўтган куни ижтимоий тармоқларда тарқалган бир лавҳа шу хусусда бўлиб, у кўпчиликнинг эътиборини тортди.

ДАРДГА ДАВО ЎСИМЛИКЛАР

ДАРДГА ДАВО ЎСИМЛИКЛАР

Мамлакатимиз ўсимлик дунёси турли доривор гиёҳларга бой. Улардан самарали фойдаланиш аввало касалликка қарши яхшигина самара беради, қолаверса, ҳар доим ҳам кутилган натижани таъминламайдиган кимёвий препаратларга нисбатан деярли камхарж ҳисобланади.

ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ – ТАБИАТ ҲИМОЯЧИСИ

ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ – ТАБИАТ ҲИМОЯЧИСИ

Маълумки, ўтган икки кун давомида давлатимиз раҳбари Фарғона вилоятига ташриф буюрди ва шаҳар ҳамда туманларда олиб борилаётган амалий ишлар билан яқиндан танишди. Жойлардаги йирик саноат ва энергетика объектлари фаолиятига, қурилишига старт берди. Сафар якунида бўлиб ўтган йиғилишда Фарғонани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни кўрсатиб ўтди.

МУРОЖААТНИ МЕНСИМАГАН МАНСАБДОРЛАР

МУРОЖААТНИ МЕНСИМАГАН МАНСАБДОРЛАР

Бу йил юртимиз ғаллакорлари буғдойдан мўл ҳосил яратдилар. Омборлар, бордонлар донга тўлди. Жумладан, избосканлик ер эгалари - фермерлар ҳам меҳнати натижасидан мамнун. Аммо, айрим мулкдорларнинг эътиборсизлиги сабаб бир қанча майдонлардаги сомон уюмлари йиғиштириб олиш ўрнига ёқиб юборилди.

МАСЪУЛИЯТСИЗЛИК БАҲОНА БЎЛМАЙДИ

МАСЪУЛИЯТСИЗЛИК БАҲОНА БЎЛМАЙДИ

Чиқиндилар масаласи ҳозирда бутун дунёни етарлича ташвишга солаётган глобал муаммо. Унинг ечими эса аниқ ва кенг кўламли амалий тадбирларга боғлиқ. Хусусан, Андижон вилоятида ҳам маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш борасида кўрсатилаётган хизматларни эътироф этган ҳолда ечимини кутиб турган муаммолар ҳам етарли эканлигини таъкидлаш жоиз. Таҳлиллар бу борада мутасаддиларнинг бир қадар ма

УЧҚЎРҒОН – ФАЙЗЛИ МАСКАН

УЧҚЎРҒОН – ФАЙЗЛИ МАСКАН

Учқўрғон Наманган вилоятининг шарқий қисмида жойлашган бўлиб, ўзига хос табиати, сўлим ва гўзал қишлоқлари билан ажралиб туради. Унинг шимолий-ғарбидан оқиб ўтадиган Норин дарёси, Катта Фарғона ва Андижон каналлари нафақат туманга, балки бутун водийга оби ҳаёт тарқатади, уни гуллаб-яшнашига хизмат кўрсатади. Жумладан, кейинги йилларда Учқўрғон тумани қиёфаси ҳам тобора кўркамлашиб бормоқда.

ЧИҚИНДИ – ЭНЕРГИЯ  МАНБАИ

ЧИҚИНДИ – ЭНЕРГИЯ МАНБАИ

Андижонда хорижлик ҳамкорлар билан бирга чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бунда чиқиндилардан олинадиган биогаз энергия манбаи бўлиб хизмат қилади. Айни тадбир биринчидан табиат муҳофазасига хизмат қилса, иккинчидан энергия таъминотида қўшимча қувватлардан фойдаланишга шароит яратади.

БАЛИҚ – БЕБАҲО НЕЪМАТ

БАЛИҚ – БЕБАҲО НЕЪМАТ

Табиатда учрайдиган турли неъматлар орасида балиқнинг ўз ўрни бор. Ҳам севимли озуқа, ҳам дармондорига бой бу маҳсулотни тез-тез истеъмол қилиб туриш кишилар саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Айниқса, кўз нурини сақлаш, хотирани кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам ҳар йили 27 июнь – Бутунжаҳон балиқчилик куни сифатида нишонланади.

ЭЪТИРОФ

ЭЪТИРОФ

Маълумки, 2022 йил 10 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди. Ҳужжат билан «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом ҳамда унинг тавсифлари тасдиқланиб, номзодликка тавсия мезонлари ҳам кўрсатиб ўтилган.

СОМОННИ ЁҚМАНГ, ЖАВОБГАР БЎЛАСИЗ

СОМОННИ ЁҚМАНГ, ЖАВОБГАР БЎЛАСИЗ

Бугун далалар тиллоранг товланмоқда. Деҳқонларимиз пешона тери эвазига етиштирилган ғалла пишиб етилди. Бўлиқ бошоқларда халқимиз ризқи, элимиз дастурхонининг кўрки ўзини намоён қилаётир. Бу бизга Она табиатнинг беминнат инъоми, меҳри саналади. Демак, унга нисбатан ношукрлик қилмаслигимиз керак.

БОЗОРИ ЎХШАМАГАН БРАКОНЬЕР

БОЗОРИ ЎХШАМАГАН БРАКОНЬЕР

Ўтган куни Фарғона вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига жамоатчи экофаоллари томонидан Қува туманида "Эчкиэмарни ноқонуний сотиб юборишмоқчи" мавзусида мурожаат келиб тушди. Унга кўра бошқарма давлат инспекторлари тезкор назорат тадбирини бошлаб юбордилар.

ҚОНУНЛАР ТАРҒИБОТИ ДАВОМ ЭТАДИ

ҚОНУНЛАР ТАРҒИБОТИ ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун табиат ва жамият ўртасидаги муносабат ғоят жиддийлашган. Озгина эътиборсизлик табиатга каттагина зарар келтирса, бу жараён жамиятга ҳам яхшигина салбий таъсир кўрсатади. Шундай экан, аҳоли ўртасида соҳага доир қонунлар тарғиботини кучайтириш, юртдошларимизнинг экологик маданиятини ошириш муҳим вазифадир.