ГЎЗАЛЛИКНИ ПАЙҲОН, ТАБИАТНИ ҲАЙРОН ЭТМАНГ!..
Атроф яшилликка бурканди. Кўклам борлиққа ўзининг турфа чечакларини қадамоқда. Ойлар давомида биров қадам босмайдиган қир-адирлар бағрида лолақизғалдоқлар лов-лов ёна бошлади. Узоқ яқиндан кўзни қамаштирувчи бу гўзаллик ёшу-қарини ўзига ром этиши табиий. Айниқса, дам олиш кунлари лола сайлини ихтиёр қилган юртдошларимизнинг саноғига етиб бўлмайди.
ТАРҒИБОТ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2026 йилнинг 25 март куни мамлакатимизта атроф-муҳит муҳофазаси, экологик вазиятни янада яхшилашга хизмат қилувчи битта қонун, иккита фармон ва учта қарорга имзо чекди. Бу соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор демакдир. Эндиликда бу қонун ҳужжатларини ўқиб-ўрганиш, ижросини таъминлаш, аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш муҳим вазифа ҳисобланади.
СОҒЛИК – ЭКОЛОГИЯГА БОҒЛИҚ
Тиб илмининг отаси, буюк салоҳиятли аллома, улуғ олим Абу Али Ибн Сино атроф-муҳит, ундаги унсурлар – тоза сув, ҳаво ва тупроқнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти ҳақида ғоят ўринли фикрлар билдирган. Ушбу унсурларнинг ифлосланиши, таркибининг ўзгариши кишилар ҳаёти ва соғлиғи учун жиддий зарарларни келтириб чиқаради.
ЁШЛАР ВА ТАБИАТ
Инсоният олдида турган энг долзарб муаммолардан бири экологик барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашдан иборат. Зеро, бугунги кунда табиатни асраш, атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик онгни шакллантириш, ривожлантириш ва юксалтириш, шунингдек, экология соҳасидаги тадбирлар самарадорлигини ошириш ғоят муҳим аҳамият касб этмоқда.
ЖАВОБГАРЛИК ЯНАДА КУЧАЙДИ
Маълумки, табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни бузганлик учун тегишли жавобгарлик мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонига кўра, нафақат ижтимоий тўловлар, балки қонунбузарлик ва ҳуқуқбузарликлар учун белгиланадиган жарималар миқдори ҳам бир қадар кўтарилди.
МАЗМУНГА БОЙ ТАДБИРЛАР
Бугун Андижонда “Плоггинг тур” ва “Пикник маданияти” тадбирлари бўлиб ўтди. Андижон вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда соҳага алоқадор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбир кутилганидагн кўра самаралироқ бўлди.
ЮРТ ПОКЛИГИ ҚАЛБ СОФЛИГИ ДЕМАКДИР
Ҳозирда бутун дунёга катта хавф солаётган глобал экологик муаммолардан бири бу – чиқиндилар масаласидир. Чунки, инсонларнинг кундалик эхтиёжи қанчалик ортиб боргани сари унинг натижасида юзага келаётган чиқиндилар тури ҳам, миқдори ҳам тезкор кўпаймоқда. Бунинг замирида эса яна биз ўзимиз – инсонларнинг лоқайдлиги, эътиборсизлиги ётади.
ТАБИАТ ҚЎЙНИГА САЁҲАТ
Ҳар қандай одамда атроф-муҳитга, борлиққа муҳаббат болаликдан шаклланади. Чунки, мурғак қалблар ҳар нарсага қизиқувчан, интилувчан бўлади. Шу маънода табиатни асраб-авайлаш, унга меҳрли бўлиш, экологик маданиятни шакллантиришни боғчадоноқ бошлаш лозим. Бу борада халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Расулжон Тўйчиев катта тажрибага эга.
ГЎЗАЛЛИКДАН БАҲРА ОЛИНГ, АММО БУЛҒАМАНГ!
Баҳорнинг айни кунларида табиат ғоят гўзал рангларга беланган. Шаҳар кўчаларида порлаб турган павлония гуллари, қиру-адирларда ловуллаётган лолақизғалдоқлар ҳар қандай кишига юқори кайфият улашади. Шу боис бугун кўплаб юртдошларимиз вақт топиб лола сайлига чиқиш пайида.
СОҒЛИК – ЭКОЛОГИЯГА БОҒЛИҚ
Бугун, 7 апрель — Бутунжаҳон Саломатлик куни. 1948 йилнинг мазкур санасида Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ташкил топган. Шундан бери ҳаро йили 7 апрелда дунё миқёсида Жаҳон саломатлик куни кенг нишонланади. Бу тадбир доирасида мамлкатимиз шаҳар ва туманларида шифокорлар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилади.
ТАРАҚҚИЁТ ВА... ТАНАЗЗУЛ
Кишилик жамияти ўз тараққиёти давомида она табиат бағридаги барча унсурларни ўз манфаати учун йўналтира олди. Бу неъматлар хоҳ ер усти ва ости, чексиз денгиз ва уммонлар бағри ва ёки кўкда бўлса-да, одамларнинг ўлжасига айланди.
ОБИҲАЁТ ОҒУГА АЙЛАНМАСИН
Сув ҳаёт манбаи. Тирик жон озуқасиз, егуликсиз бир неча кун яшаши мумкин, аммо сувсиз узоққа бормайди. Чунки, ҳар қандай организмнинг асосини сув ташкил қилади. Танамиздаги ҳамма жараёнлар бевосита сув ёрдамида амалга ошади ва бу неъматни кўпроқ истеъмол қиламиз. Шундай экан, уни асраб-авайлашимиз, қадрлашимиз зарур.