МАҚСАДИМИЗ – ТАЪЛИМ СИФАТИ
Ўтган куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда асосий эътибор эришилган натижаларни мустаҳкамлаш ва мавжуд муаммолар ечимига қаратилди.
БУГУН – ХАЛҚАРО ИҚЛИМ КУНИ
Йигирманчи асрнинг сўнгги чораги, янги асрнинг дастлабки йиллари инсониятни иқлим ўзгариши билан боғлиқ қатор муаммоларга рўбарў қилди. Бунда табитатни айблаш ноўрин. Чунки, бу вазиятнинг келитб чиқишига аввало ўзимиз – одамларнинг атроф-муҳитга нисбатан нохолис муносабатимиз, табиий ресурслардан оқилона фойдаланмаганлигимиз сабаб бўлди. Бу хатони тушуниб етганимизда эса афсус, кеч бўлганди.
ЎЗИ МИТТИ, ХАВФИ ЖУДА КАТТА
Инсонлар бугун ўз ҳаётини кичкинагина дастёрлар – турли электрон қурилмаларсиз тасаввур қила олмайди. Улар хоҳ мобиль алоқа воситалари, хоҳ гаджет ва қўл соатлари ёки бошқа жиҳозлар бўлиши мумкин. Мазкур ёрдамчиларимиз биз учун қанчалик зарур ва қулай бўлмасин, шунчалик катта хавф манбаи эканлигини ҳам унутмаслик керак.
ДОИМИЙ НАЗОРАТ ЎРНАТИЛГАН
Ёзнинг жазирамаси кучайгани сари аксарият юртдошларимиз ўзларини соя-салқин, баҳаво жойларга, кўл ва дарё бўйлари, доимий оқар сув мавжуд бўлган манзилларга уришади. Чунки, бу паллада совуқ сув танага ором беради, унинг жилдираши, қуёш нурида камалакдек товланиши, кўзни олиб жилвираши асабларни тинчлантиради. Хусусан, катта-кичик дарё соҳиллари дам олувчилар билан гавжумлашади.
ҲАР ҚАТРАНИНГ ҚАДРИ БОР
Бугунги экологик муаммолар орасида чучук сувнинг тобора камайиб бораётганлиги ғоят ташвишлидир. Иқлим ўзгаришлари оқибатида тоғлардаги асрий музликлар, уммонлар бағридаги айсберглар жадал эрияпти. Натижада, дунёнинг кўп минтақалари, жумладан Марказий Осиё ҳам яқин йилларда чучук сув муаммога айланган ҳудудлар қаторидан жой олиши мумкин.
ҲАМЖИҲАТЛИК САМАРА БЕРМОҚДА
Ҳаётимиз турфа кутилмаган ҳодисаларга бой. Чунончи, табиатнинг қатор синовлари борки, уни енгиб ўтишда кишиларнинг бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги ва матонати муҳим ўрин тутади. Ўтган куни Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани, Сарвонтепа қишлоғида юзага келган сув тошқини юртдошларимизни яна бир бора якдилликка чорлади.
МАСЪУЛИЯТ ЗАЛВОРИ ОРТДИ
Ўтган куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган тиббиётнинг бирламчи бўғини ва ихтисослашган муассасаларда хизмат сифатини ошириш, дори воситалари истеъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселекторда соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш масаласига алоҳида урғу берилди.
БАЛИҚЛАР ДАРЁГА ҚАЙТАРИЛДИ
Балиқ етти хазинанинг бири. Ундан мазали таом тайёрланади. Шу боис кўпчилик уни севиб истеъмол қилади. Унга нисбатан эҳтиёж кучли бўлганлиги боис нафақат табиий сув ҳавзаларидан овланади, балки сунъий кўлларда ҳам катта миқдорда етиштириб келинади. Аммо, ҳамма балиқни ҳам овлаш мумкин эмас. Улардан бири “Туркистон мўйловдори” ҳисобланади.
КУНИМИЗ КАМЕРАЛАРГА ҚОЛДИ(МИ?)...
Инсонлар тириклик оламининг энг олий вакили сифатида тафаккур, ақл ва фаросатга эга. У ўз ҳатти-ҳаракатини бошқара олади, ҳар бир ишнинг оқибати, фойда ёки зарари хусусида мушоҳада юритади. Лекин, баъзи ҳолларда билиб туриб тартибни, ҳаттоки қонунни бузиши мумкин ва масъулиятдан қочиш учун бу ҳолатни яширишга ҳам уринади.
АСОССИЗ МИШ-МИШЛАРГА ИШОНМАНГ!
Ижтимоий тармоқларда Андижон туманининг “Дўнг қишлоқ“ маҳалласида ярим асрлик тарихга эга садақайрағоч эътиборсиз қолдирилгани, бунинг натижасида у қуриб бораётганлиги ҳақида асоссиз маълумотлар тарқалди. Аслида эса бу дарахт гуркираб ўсиб турибди ва у доимий тарзда мутахассислар назоратида.
ЗАМИН – ЗАР, УНИ ҚАДРЛАГАН – ЗАРГАР
Она заминимизнинг ҳар қаричи тиллога тенг. Уни қадрлаган, авайлаган, ўз ўрнида, самарали фойдалана олган инсон тенгсиз бойликка эга бўлади. Ер унга ўз саҳоватини, неъматларини аямайди. Шу маънода Андижон туманидаги “Бўтақора ёғдуси” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Бахтиёржон Маҳкамовни заминни қадрлаган заргарга қиёслаш мумкин.
ТАНЛОВ ҚИЗИҚАРЛИ ЎТДИ
Бугун табиатни асраш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида экологик маданиятни шакллантириш долзарб масала. Ўзбекистон экологик партияси Мингбулоқ туман Кенгаши ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган “Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?”мавзусидаги кўрик- танлови ана шу мақсадга хизмат қилади.