“ЯШИЛ МАКОН” – ЕЧИМ ВА ИМКОН
Бугунги асосий экологик муаммо – атмосфера ҳавосининг ифлосланишида она заминнинг табиий фильтри бўлган ўрмонларнинг кескин камайиб кетганлиги бош сабаб. Чунки, дарахтлар аввало чангни, тутун ва ҳаводаги бошқа газларни зарарсизлантиришда муҳим ўрин тутади. Кейинги йилларда ўрмонларни кескин қисқариши нафақат табиатга, балки инсоният келажагига ҳам жиддий хавф соляпти.
ТАДБИРЛАР МАВСУМИЙ БЎЛМАСЛИГИ ЛОЗИМ
Бугун мамлакатимиздаги экологик вазият жиддий ҳолатга келган. Атмосферанинг ифлосланиши ортидан аҳоли орасида касалликлар кўпайди, ҳаводаги чанг ва тутун миқдори кун сайин ортиб боряпти. Афсуски, бунда нафақат ташқи таъсирлар ва антропоген омиллар, балки ҳамюртларимизнинг эътиборсизлиги ҳам бор.
ТОЗАЛИК ОЙЛИГИ БОШЛАНДИ
Юрт ободлиги, поклик ва саранжомлик нафақат шаҳар ва қишлоқлар, балки хонадонларга ҳам файзу-барака олиб киради. Шу боис халқимизда азалдан атрофни тоза сақлаш масаласига алоҳида эътибор берилади. Таассуфки, ҳозирда айрим ҳудудларда бу борадаги камчиликлар кўзга ташланиб қоляпти.
ЖАМОАТЧИЛИК ЭШИТУВИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун “Андижонсувтаъминоти” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилояти Кенгаши томонидан “Мавжуд оқава сувларни тозалаш иншоотларининг бугунги холати, муаммолар ва таклифлар” мавзусида жамоатчилик эшитуви ўтказилди.
ХАТЛОВ ДАВОМ ЭТАДИ
Бугун Кадастр агентлиги ҳамда давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 августдаги “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг вилоятдаги ижросига бағишланган пресс-тур ўтказилди.
БУГУН – БУТУНЖАҲОН ТОЗАЛИК КУНИ
Чиқиндилар масаласи бугун бутун дунё бўйлаб глобал муаммога айланиб қолди. Ҳар йили атроф-муҳитга ва сувга миллионлаб тонна ахлат ташланяпти. Ҳолбуки, ана шу чиқиндиларни қайта ишлаш, хомашё сифатида фойдаланиш мумкин. Афсуски, бу борада ҳали бажарилиши лозим бўлган тадбирлар етарли. Бугун жойларда “Бутунжаҳон тозалик куни” муносабати билан ташкил этилган тадбирларда шу ҳақда таъкидлаб ўтилди.
МАЪРИФАТ – ЖАҲОЛАТ КУШАНДАСИ
Бугун Фарғона шаҳридаги «Grerat Silk Road Hotel» меҳмонхонасида республика Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти томонидан амалга оширилаётган медиасаводхонлик дастури доирасида “Ёшлар медиа саводхонлиги – радикаллашув ва терроризмга қарши курашишда самарали восита” мавзусидаги тренинг ўз ишини бошлади.
ОБОД ЮРТГА БАЙРАМЛАР ЯРАШАДИ
Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик тўйи олдидан “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари Андижон вилоятининг шаҳар ва туманларида галдаги ободончилик тадбирларига йўл очиб берди. Айни тадбирларда вилоят экология, атроф-муҳитни асраш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.
ҲАМЖИҲАТЛИК САМАРАСИ
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан 22-23 август кунлари мамлакатимизда байрамолди умумхалқ ҳашари ўтказилди. Барча жойда бўлгани каби бу тадбир Наманган вилоятининг энг чекка ҳудуди – Мингбулоқ туманида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди.
ИЗЛАСАНГ БАҲОНА БИСЁР, ИШЛАСАНГ ИМКОНИЯТ БОР
Бугун мамлакатимиз шаҳар ва қишлоқларида давлатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги байрамига қизғин тадорик кўрилмоқда. Маҳалла ва гузарлар, кўчалар, корхона ва ташкилотларда ободончилик, саранжом-саришталик тадбирлари кучайган. Мақсад, атрофни пок ва файзли бўлишига эришиш. Негаки, пок жойда барака бўлади, бундай манзилларга байрамлар ҳам ярашади.
ЧИҚИНДИ ФОЙДА КЕЛТИРИШИ КЕРАК
Бугунга келиб чиқиндилар масаласи глобал экологик муаммолар орасида етакчилардан бирига айланди. Чунки, айрим ривожланган давлатларни ҳисобга олмаганда кўплаб ҳудудларда чиқиндилар деярли қайта ишланмайди, улар ер, сув ва ҳавони булғаб келяпти. Агар айни муаммога тез фурсатларда ижобий ечим топилмаса, унинг оқибатлари ғоят ташвишли бўлади.
МЕҲР БЕРСАНГ, МЕҲР ТОПАСАН
Мусаффо ҳаво, унумдор тупроқ, зилол оби ҳаёт. Бу уч унсур курраи заминдаги тириклик асоси, омили ҳамда пойдеворидир. Улардан атиги бирортаси бўлмаса, тамом, ҳаёт адоғига етади, борлиқ таназзулга юз тутади. Шундай экан, бугун ҳар тонг тани сиҳатликда кўз очаркансиз, бунинг учун ўша уч неъматнинг борлигига шукрона айтинг.