ЁШЛАР ВА ТАБИАТ
Инсоният олдида турган энг долзарб муаммолардан бири экологик барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашдан иборат. Зеро, бугунги кунда табиатни асраш, атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик онгни шакллантириш, ривожлантириш ва юксалтириш, шунингдек, экология соҳасидаги тадбирлар самарадорлигини ошириш ғоят муҳим аҳамият касб этмоқда.
МЕТАН – ФОЙДАЛИМИ ЁКИ ЗАРАРЛИ?..
Замондошларимиз аллақачон метан газининг қулайликлари, саноат ва кундалик турмушимиздаги афзалликларига ўрганиб қолишган. Аммо, бир яхшининг бир ёмони ҳам бўлганидек, айнан метан гази бугунги иқлим ўзгаришларига сабабчи бўлаётган асосий омиллардан биридир.
ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТ — БАРҚАРОР ЖАМИЯТ
Бугун жамиятда экологик маданиятни юксалтириш барқарор ривожланиш ҳамда соғлом турмуш тарзининг бош омилидир. Шу боис давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 15 майда имзоланган “2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорда бу борадаги асосий йўналишлар белгилаб берилган.
ЖАВОБГАРЛИК ЯНАДА КУЧАЙДИ
Маълумки, табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни бузганлик учун тегишли жавобгарлик мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонига кўра, нафақат ижтимоий тўловлар, балки қонунбузарлик ва ҳуқуқбузарликлар учун белгиланадиган жарималар миқдори ҳам бир қадар кўтарилди.
ЁШ ЭКОЛОГЛАР ҒОЛИБ
Ўтган куни Ўзбекистон Экологик партияси Олтинкўл тумани Кенгашининг "Ёш экологлар қаноти" раислари ҳамда "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси Андижон шаҳар филиали ёшлари ҳамкорлигида спортнинг мини-футбол тури бўйича беллашув ўтказилди. Мусобақа кутилганидан кўра қизғин ва муросасиз курашларга бой бўлди.
СУВНИ ИСРОФ ҚИЛМАНГ, УВОЛИ ТУТАДИ!..
Сув – бебаҳо неъмат, шу боис унинг ҳар томчисини асраб авайлаш зарур. Бугун ер шарида истиқомат қилаётган саккиз миллиард одамнинг учдан бир қисми ичимлик суви муаммо бўлган ҳудудларда яшаётганлигини ҳисобга олсак, бу неъматнинг қадри қанчалар улуғ эканлигини тушуниш мумкин. Афсуски, ҳозирда буни ҳамма ҳам бирдек англаб етмайди
ЧИҚИНДИДАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ
Чиқиндилар бугунги кунинг энг долзарб экологик муаммоларидан бири. Мамлакатимизда уларнинг ечими борасида қатор амалий тадбирлар олиб бориляпти. Бугун Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида Хитой Халқ Республикасининг “China International Camce” компанияси билан ҳамкорликда барпо этиладиган маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарувчи завод қурилишига тамал тоши қўйилди.
ТАБИАТНИ АСРАШ – КЕЛАЖАКНИ АСРАШ ДЕМАКДИР
Вақт югурик, бир-бирини қувиб ўтаётган лаҳзалар “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили”нинг ярмини ҳам тарихга муҳрлади. Андижон вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси тизимида йилнинг ўтган олти ойида бажарилган тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди. Табиийки, ижобий натижалар етарли, шу билан бирга бажарилиши лозим бўлган вазифалар ҳам талайгина.
ЁШЛАР – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН БУНЁДКОРЛАРИ
Бугун мамлакатимизда Ёшлар куни кенг танатана қилинди. Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони билан бир гуруҳ йигит-қизларимиз «Келажак бунёдкори» медали ва “Мард ўғлон” давлат мукофотлари билан тақдирландилар. Жойларда мазкур сана муносабати билан қатор тадбирлар ташкил этилди.
ҚАЛАМИНГИЗ ЎТКИР, ҚАДАМИНГИЗ НУРЛИ БЎЛСИН!
Журналист деганда, аввало, кўз олдимизда жамиятнинг илғор бўғини, халқ ва давлат манфаатларига бирдек хизмат қиладиган, жамият тараққиёти йўлида ҳар қандай қийинчиликдан қайтмайдиган, сўзи жарангдор, қалами ўткир, қадами шижаоткор инсонлар намоён бўлади.
ЁЗ – ЎТАЁТИР СОЗ
Жорий йилнинг 15 май куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар атрофлича муҳокама қилинди. Унда таълимнинг барча босқичларига замонавий ёндашувларни жорий этиш, ёшлар тарбияси ва уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.
ФАРҒОНАДА ЭКОТУРИЗМ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
Хабарингиз бор, уч кун давомида Тошкентда “Eco Expo Central Asia 2025” кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 25 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этди ва ўзларининг табиатни муҳофаза қилиш, “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш, экотуризм борасидаги имкониятларини намойиш этишди.