СОМОННИ ЁҚИШ ЁМОН
Андижон вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг шаҳар ва туман бўлимлари ходимлари томонидан жойларда соҳага доир қонун ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг экологик маданиятни юксалтириш юзасидан қатор назорат ҳамда тарғибот тадбирлари олиб бориляпти.
ҲАВОНИ БУЛҒАМАНГ, ЖАНОБЛАР!..
Маълумки, сув, ҳаво ҳамда тупроқ тирикликнинг энг муҳим уч унсури ҳисобланади. Уларнинг бирортаси етишмаса, бутун жонли мавжудотлар, жумладан, инсоният ҳаёти ҳам катта хавф остида қолади. Шундай экан, уларни асраб-авайлаш, муҳофаза қилиш ҳар бир фуқаро учун биринчи галдаги вазифа ҳисобланади.
ТАБИАТНИ АСРАШ – ТИРИКЛИКНИ АСРАШ ДЕМАКДИР
Жами тирик жонзотларга ватан бўлган, ўз бағридан нозу-неъматлар берган Она табиат бугун инсониятнинг эътибори, меҳрига ташна бўлиб турибди. Негаки, асрлар давомида унинг барча бойликларидан истаганча фойдаланди-гу, аммо муносиб жавоб қайтармадик. Асраб-авайлашга, муҳофаза қилишга етарлича эътибор бермадик. Бугун ана шу хатоларимизни тузатмасак эртага кеч бўлади.
ТАБИАТ МУҲОФАЗАСИ – ШАРАФЛИ БУРЧ
Йигирма биринчи аср инсоният бошига жуда кўп синовларни солди. Улардан бири бу – атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ муаммолар. Хусусан, авваллари унчалик аҳамият касб этмагандек кўринган экологик вазият бугунга келиб ўзининг жиддийлиги билан одамлардан кечиктириб бўлмайлиган чоралар, ечимларни кутяпти.
КЕЛАЖАК УЧУН ЖАВОБГАРМИЗ
2025 йил – «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили» Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари, депутатларимиз, атроф-муҳит муҳит муҳофазасига бефарқ бўлмаган юртдошларимиз учун ўзига хос масъулият даври ҳисобланади. Чунки, амалдаги йилда экологик муаммолар ечими, аҳолининг экологик маданиятини ошириш талаб этилади.
ЎРГАНИШЛАР САМАРА БЕРМОҚДА
Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунбузилиши ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Шу боис вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда экологларнинг ҳамкорликдаги ўрганишлари, тарғибот тадбирлари ўз самарасини бераётир.
АСАЛ ЗАҲАРГА АЙЛАНМАСИН...
Юртимизга ёз, пишиқчилик мавсуми кириб келди. Дала ва боғларда пишиб етилган мева-сабзавотлар, полиз маҳсулотлари дастурхонимизни тўлдирмоқда. Бири-биридан мазали, такрорланмас таъмга эга бўлган ушбу ноз-неъматларни даладан дастурхонгача етиб келишида боғбон ва соҳибкорларнинг катта ҳиссаси бор.
МАЗМУНГА БОЙ ТАДБИРЛАР
Бугун Андижонда “Плоггинг тур” ва “Пикник маданияти” тадбирлари бўлиб ўтди. Андижон вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда соҳага алоқадор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбир кутилганидагн кўра самаралироқ бўлди.
МАЙМУНЛАР ТУТҚУНЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ
Маълумки, ҳар қандай тирик жонзот табиат бағрида, эмин-эркинликда яшашга мослашган. Маданийлашган ҳайвон турларидан ташқари бошқа фауна вакилларини тутқунликда сақлаш, қафасга солиш қонун йўли билан таъқиқланган. Афсуски, бу ҳақда ҳамма юртдошларимиз ҳам тўлиқ маълумотга эга эмас.
ЛОҚАЙДЛИК – ЭНГ КАТТА ДУШМАН
Табиат муҳофазаси, атроф-муҳитга нисбатан холис муносабат, курраи заминдаги жамики фауна ва флора вакилларини асраб-авайлаш бугун инсоният олдидаги долзарб вазифага айланди. Негаки, айни масалага эътиборсизлик, шунчаки бефарқ қараш, лоқайдлик ўзининг салбий оқибатларини кўрсатди. Она табиат ночор ҳолатга тушиб қолди ва уни ижобий томонга ўзгартириш учун энди йиллар керак бўлади.
ТАШАББУСКОР ВА ТАДБИРКОР ДЕПУТАТ
Шаҳрихонда ёш ва изланувчан, ташаббускор бир тадбиркор бор. У йигитнинг исми Баҳриддин Абдунабиев. Ёшлигидан шифокор бўлишни орзу қилгани учун қаторасига беш марта Андижон тиббиёт институтига ҳужжат топширди. Насиб қилмаган экан, кира олмади. Аммо, йигит асло чекинмади. Асака тиббиёт коллежида олган билимларини чуқурлаштира бориб олға интилди.
ТАБИАТНИ СЕВИНГ – БАХТЛИ БЎЛАСИЗ!
Бугун инсонларнинг бахтли яшаши учун нима керак? Бу саволга ҳар кимнинг ўзича жавоби бор ва улар турлича талқин қилинади. Аммо, Happy City Index халқаро ташкилотининг хулосаларига кўра, бахтли ҳаёт учун аввало мусаффо табиат, атроф-муҳит тозалиги ва экологик жиҳатдан қулай транспорт тизими бўлиши зарур. Бунга эришиш учун нафақат табиатни асраб-авайлаш, балки уни чин дилдан сева олиш ҳам керак.