ШУҲРАТ АКАНИНГ “ШУҲРАТ”И
Ўтган куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. Унга кўра Андижон вилояти, Асака туманидаги “Барака ҳамкор парранда” хусусий корхонаси раҳбари, Шуҳратбек Алиев “Шуҳрат" медали билан тақдирланди.
ЭЪТИБОР ВА ЭЪТИРОФ
Чортоқлик тадбиркор Баҳодир Абдурайимовни бугун нафақат мамлакатимиз, балки дунёнинг ривожланган давлатларида ҳам яхши билишади. Чунки, у таъсис этган “Chartak Mineral Water” масъулияти чекланган жамияти қошидаги корхонада ишлаб чиқарилаётган “Чортоқ” минерал сувлари бу ёғи Европанинг қатор давлатларидан ўтиб ҳаттоки океан ортидаги Америка қитъасигача етиб борди.
ТАРҒИБОТ ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ўзбекистон Экологик партияси марказий Кенгаши ташаббуси билан август мамлакатимизда экологик маданиятни тарғиб қилиш ойлиги деб эълон қилинди. Мингбулоқ туманидаги маҳалла ва ташкилотлар, таълим муассасалари, меҳнат жамоаларида ҳам ушбу ойлик доирасида қатор амалий тадбирлар ташкил этилмоқда.
“СОҲИЛ” – ОРОМБАХШ МАНЗИЛ
Жаннатмонанд диёримизнинг ҳар гўшаси ўзгача чиройга эга. У хоҳ қир- адир, хоҳ тоғу-тошлар бағри ва ёинки дала-даштлар бўлсин бир-бирини такрорламайдиган мафтункор кўриниши бор. Боғу-гулзорларини таърифлашга эса асти ҳожат йўқ. Қувончли жиҳати шуки, бунёдкор замондошларимиз меҳнати билан юртимизнинг ҳар гўшаси янада обод, янада кўркам ва оромбахш бўлиб бораётир.
ИЗЛАСАНГ БАҲОНА БИСЁР, ИШЛАСАНГ ИМКОНИЯТ БОР
Бугун мамлакатимиз шаҳар ва қишлоқларида давлатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги байрамига қизғин тадорик кўрилмоқда. Маҳалла ва гузарлар, кўчалар, корхона ва ташкилотларда ободончилик, саранжом-саришталик тадбирлари кучайган. Мақсад, атрофни пок ва файзли бўлишига эришиш. Негаки, пок жойда барака бўлади, бундай манзилларга байрамлар ҳам ярашади.
ЧИҚИНДИ ФОЙДА КЕЛТИРИШИ КЕРАК
Бугунга келиб чиқиндилар масаласи глобал экологик муаммолар орасида етакчилардан бирига айланди. Чунки, айрим ривожланган давлатларни ҳисобга олмаганда кўплаб ҳудудларда чиқиндилар деярли қайта ишланмайди, улар ер, сув ва ҳавони булғаб келяпти. Агар айни муаммога тез фурсатларда ижобий ечим топилмаса, унинг оқибатлари ғоят ташвишли бўлади.
МЕҲР БЕРСАНГ, МЕҲР ТОПАСАН
Мусаффо ҳаво, унумдор тупроқ, зилол оби ҳаёт. Бу уч унсур курраи заминдаги тириклик асоси, омили ҳамда пойдеворидир. Улардан атиги бирортаси бўлмаса, тамом, ҳаёт адоғига етади, борлиқ таназзулга юз тутади. Шундай экан, бугун ҳар тонг тани сиҳатликда кўз очаркансиз, бунинг учун ўша уч неъматнинг борлигига шукрона айтинг.
ТАБИАТНИНГ ЎЗИ ТАБИБ
Мамлакатимиз флораси жуда ҳам бой. Улар орасида кишилар саломатлиги учун аҳамиятли бўлган қатор ўсимлик турлари учрайди. Мазкур доривор гиёҳлар кимёвий дорилардан фарқли ўлароқ касалликни даволашда кўпроқ самара беради. Энг муҳими инсон танасига салбий таъсир ўтказмайди. Қолаверса, турли препаратлар учун миллионларни сарфлаш ҳам шарт эмас.
ЁШЛАР ВА ТАБИАТ
Инсоният олдида турган энг долзарб муаммолардан бири экологик барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашдан иборат. Зеро, бугунги кунда табиатни асраш, атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик онгни шакллантириш, ривожлантириш ва юксалтириш, шунингдек, экология соҳасидаги тадбирлар самарадорлигини ошириш ғоят муҳим аҳамият касб этмоқда.
МЕТАН – ФОЙДАЛИМИ ЁКИ ЗАРАРЛИ?..
Замондошларимиз аллақачон метан газининг қулайликлари, саноат ва кундалик турмушимиздаги афзалликларига ўрганиб қолишган. Аммо, бир яхшининг бир ёмони ҳам бўлганидек, айнан метан гази бугунги иқлим ўзгаришларига сабабчи бўлаётган асосий омиллардан биридир.
ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТ — БАРҚАРОР ЖАМИЯТ
Бугун жамиятда экологик маданиятни юксалтириш барқарор ривожланиш ҳамда соғлом турмуш тарзининг бош омилидир. Шу боис давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 15 майда имзоланган “2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорда бу борадаги асосий йўналишлар белгилаб берилган.
ЖАВОБГАРЛИК ЯНАДА КУЧАЙДИ
Маълумки, табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни бузганлик учун тегишли жавобгарлик мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонига кўра, нафақат ижтимоий тўловлар, балки қонунбузарлик ва ҳуқуқбузарликлар учун белгиланадиган жарималар миқдори ҳам бир қадар кўтарилди.