БИЛИМДОНЛАР БЕЛЛАШУВИ
Андижон шаҳрида шаҳар экология ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида “Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?” республика танловининг саралаш босқичи ўтказилди. Унда биринчи сектордаги ўндан зиёд мактаб жамоалари фаол иштирок этдилар.
Танлов тўртта шарт асосида ташкил этилиб, унда иштирокчиларга экологияга оид қонун ва меъёрий ҳужжатлар бўйича билимларини намойиш этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир саволларга жавоб бериш, жамоавий чиқишлар ҳамда ижодий ёндашув орқали экологик муаммоларга бўлган муносабатларини ифодалаш имкони берилди.

Танлов жараёнида ўқувчиларнинг экологик маданияти, ҳуқуқий билимлари, фикрлаш доираси ва фаоллиги ҳакамлар ҳайъати томонидан холисона баҳолаб борилди. Беллашувлар қизғин ва муросасиз руҳда ўтиб, ҳар бир жамоа пухта тайёргарлик кўрганини намоён этди.

Якуний натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган жамоалар ғолиб ва совриндор деб топилди ҳамда танловнинг кейинги босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Ушбу танлов ёшлар орасида экологик билимларни ошириш, табиатга масъулиятли муносабатни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этди.
Лочинбек Исомиддинов,
Андижон вилояти экология ва иқлим
ўзгариши бош бошқармаси матбуот котиби.